Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. 10 июлдан бошлаб Тошкентга кириш ва чиқиш чегараланади. Мухбиримиз хабар беришича, ҳукумат стикерларга қайтиш масаласини кўриб чиқмоқда.
ИИВ матбуот-котиби Шохруҳ Ғиёсовнинг сўзларига кўра, энди бутун Ўзбекистон “қизил” ҳудудга ўтказилади.
Ҳозир ҳукумат аввал қатъий карантин пайтида бўлганидек, автомобилларда ҳаракатланиш учун рухсат берувчи стикерларидан фойдаланиш амалиётини жорий қилишни кўриб чиқмоқда. Ички ишлар вазирлиги икки кун ичида автомобилларда қайси соатда юриш мумкинлиги ҳақида батафсил маълумотни эълон қилади.
Шу билан бирга, Ғиёсов автомобиль эгаларидан барча ишларни 1-2 кун ичида якунлаб олишни сўради. Шунингдек унинг таъкидлашича, энди Тошкент вилояти ва бошқа ҳудудларда яшовчилар учун қатъий карантин даврида Тошкентга кириш тақиқланади.
Изоҳлар мавжуд емас