Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Пойтахтда куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш ҳамда тармоқлардаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида бугун, 2 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг айрим туманларида электр энергияси таъминотида вақтинча қисқа муддатли узилишлар кузатилади. Таъмирлаш ишлари режага мувофиқ куннинг турли соатларида босқичма-босқич амалга оширилади.
Бу ҳақда "Ҳудудий электр тармоқлари" Тошкент шаҳар ҳудудий филиали хабар берди.
Электр таъминоти вақтинча тўхтатиладиган манзиллар ва вақтлар рўйхати:
-
Сергели тумани: "Эски Жалойир" МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 16:00 гача;
-
Мирзо Улуғбек тумани: "Катта Қорасув" МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 16:00 гача;
-
Шайхонтоҳур тумани: "Кўх Ота" МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 15:00 гача;
-
Чилонзор тумани: "Тирсакобод" МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 16:00 гача;
-
Олмазор тумани: "Ниҳол" МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 16:00 гача;
-
Яккасарой тумани: "Ракат" МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 16:00 гача;
-
Учтепа тумани: "Чаманзор" МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 16:00 гача;
-
Бектемир тумани: "Олтинтопган", "Соҳил", "Забардаст", "Нурли Йўл" ҳамда "Мусаффо" МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 16:00 гача;
-
Юнусобод тумани: "Бободеҳқон", "Шўштепа", "Севинч", "Аҳилобод", "Қадрдон", "Юртобод" ҳамда "Увайсий" МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 13:00 дан 16:00 гача.
Таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги ҳамда келтирилаётган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўралган.

Изоҳлар мавжуд емас