Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда ФҲДЁ органлари томонидан ёш йигит ва унинг бўлажак хотинини никоҳини қайд этиш рад этилгани ҳақида видеомурожаат тарқалди. Бунга жуфтлик ўртасидаги ёш фарқи сабаб қилиб кўрсатилган.
Видеода таъкидланишича, келин куёвдан 6 ёш катта экани айтилган.
Муаллифнинг сўзларига кўра, улар барча зарур тиббий маълумотнома ва ҳужжатларни тўплаб борган бўлса-да, ходимлар томонидан турли бюрократик тўсиқлар ва асоссиз гумонлар қўйилган.
Ҳатто ходимлар бу ҳолатни қандайдир сохта схема деб изоҳлашга уринган.
Мурожаатчи фуқароларга ўз ҳуқуқларини яхши билишни, бирор хизмат ёки талаб мажбурий дейилганда, унинг қонуний асосларини сўраб-суриштириш кераклигини эслатиб ўтган.
Олдинроқ ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятининг Пойтуғ шаҳридаги туғруқ бўлимида тиббиёт ходимларига пул бериш ва зарур буюмларни олиб келишга тўғри келаётгани ҳақида видео тарқалганди.

Изоҳлар мавжуд емас