Загрузка
Загрузка
Қашқадарёда аёл ва унинг тўрт нафар фарзандини ёқиб юборган шахс умрбодга қамалди
Ҳодисалар

Қашқадарёда аёл ва унинг тўрт нафар фарзандини ёқиб юборган шахс умрбодга қамалди

36
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қашқадарё вилоятида бир можаро ортидан аёл ва унинг вояга етмаган болаларини бензин сепиб ёқиб юборган эркакка нисбатан суд ҳукми ўқилди. Айбланувчи Жиноят кодексининг бир қатор оғир моддалари билан айбли деб топилган. 

Маълум бўлишича, жиноят 2026 йил 15 май куни содир этилган. Судланувчи Ғузор туманидаги хонадонга келиб, жабрланувчи билан жанжаллашган ва ўзи билан олиб келган 5 литрли бензинни аёл ҳамда унинг тўрт нафар фарзанди устига сепиб, қасддан ўт қўйган. 

Қонли фожиа оқибатида 6 ёшли ўғил бола ва 11 ёшли қиз бола олган оғир тан жароҳатлари сабабли вафот этган, она ва унинг яна икки нафар фарзандининг ҳаётини сақлаб қолишга муваффақ бўлинган. 

Суд жараёнида жабрланувчи аёл жиноятчига нисбатан олий жазо — умрбод қамоқ берилишини сўраган. 

Жиноят ишлари бўйича Қамаши туман судининг ҳукми билан Жиноят кодексининг қасддан одам ўлдириш, мулкни қасддан нобуд қилиш каби бир қатор оғир моддалари билан айбли деб топилиб, унга умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухорода ўғил оилавий низо сабаб ота-онасини ёқиб юборганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...