Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон ҳудудлари кесимида хориждан пул ўтказмалари ҳажми кескин фарқ қилмоқда
Жамият

Ўзбекистон ҳудудлари кесимида хориждан пул ўтказмалари ҳажми кескин фарқ қилмоқда

24
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда хорижда ишлаётган бир нафар фуқарога тўғри келадиган ўртача ойлик пул ўтказмаси Фарғона вилоятида 1 850 долларни ташкил этмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент вилоятида эса бу кўрсаткич 400 долларга тенг. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг меҳнат миграцияси соҳасидаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилишида маълум қилинди. 

Ҳудудлар ўртасидаги тафовут бошқа вилоятларда ҳам кузатилмоқда. Сирдарёда хорижда ишлаётган бир нафар фуқарога тўғри келадиган ўртача ойлик пул ўтказмаси 500 доллар, Жиззах ва Навоийда 600 доллар, Сурхондарё ва Хоразмда эса 700 долларга ҳам етмаяпти. 

Шу муносабат билан ҳокимлар, элчилар ва техникум раҳбарларига фуқароларни юқори даромадли иш ўринларига тайёрлаш бўйича ишларни қайта кўриб чиқиш зарурлиги кўрсатиб ўтилган. 

Президент хорижга ишга кетаётган фуқаро қаерда ишлаши, қанча маош олиши ва унинг ҳуқуқларини ким ҳимоя қилишини олдиндан билиши кераклигини таъкидлаган. 

Давлат раҳбари Германия, Туркия, Словакия ва Қатарда иш берувчилар билан ҳамкорлик ўрнатиш, техникумлар орқали мутахассислар тайёрлаш ва ўзбекистонликларни ишга жойлаштириш бўйича ижобий мисоллар борлигини қайд этган. Бироқ бошқа мамлакатлардаги элчиларнинг бу борадаги фаолияти етарли эмаслиги кўрсатиб ўтилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...