Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 14 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур ва Юнусобод туманларида соат 10:00 дан 18:00 га қадар айрим ҳудудларда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу газ қувурларини таъмирлаш ва модернизация қилиш ишлари билан боғлиқ.
Шайхонтоҳур тумани "Тахтапул" маҳалласидаги Лабзак кўчасидан ўтган ўрта босимли газ қувурининг қудуғида компенсатор қисмидан газ сизиб чиқишини бартараф этиш ишлари олиб борилади.
Шу муносабат билан қуйидаги ҳудудларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади:
-
"Лабзак" маҳалласидаги 4 та кўп қаватли уй (240 та хонадон) ва 1 155 та ҳовли;
-
"Тахтапул" маҳалласидаги 2 та кўп қаватли уй (132 та хонадон) ва 1 101 та ҳовли;
-
"Шайхонтоҳур" маҳалласидаги 2 071 та хонадон;
-
"Ҳадра" маҳалласидаги 2 069 та хонадон;
-
"Ўрда" маҳалласидаги 12 та кўп қаватли уй (882 та хонадон).
Шунингдек, Чилонзор туманидаги "Бешёғоч" маҳалласидаги 3 та кўп қаватли уй (144 та хонадон) ва Яккасарой туманидаги "Юнус Ражабий" маҳалласидаги 40 та ҳовли ҳам газ таъминотидан вақтинча узилади.
Бундан ташқари, Шайхонтоҳур туманидаги кўрсатилган маҳаллаларда жойлашган 273 та, Яккасарой туманидаги 5 та ва Чилонзор туманидаги 4 та улгуржи истеъмолчининг газ таъминоти ҳам тўхтатилади.
Юнусобод туманида эса "Минор" маҳалласидаги ер ости паст босимли газ қувурини хавфсиз жойга кўчириш, шунингдек, Лабзак кўчасидаги ер ости ўрта босимли газ қудуғини таъмирлаш ишлари режалаштирилган.
Шу сабабли "Минор" маҳалласи марказидаги 6-даҳада жойлашган 32 та кўп қаватли уй (1 700 та хонадон), маҳалланинг Гунафша, Элабод, Хуршид, Минор берк ва Далазар кўчаларидаги 120 та ҳовли ҳамда "Туркистон" маҳалласидаги Мўйқўрғон кўчасида жойлашган 60 та ҳовлида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Шунингдек, "Минор" маҳалласидаги Минор Жоме масжиди, Афғонистон элчихонаси ва яна 15 та улгуржи истеъмолчи ҳам газсиз қолади.

Изоҳлар мавжуд емас