Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкент харитасида "шармандали" кўча пайдо бўлганига иккинчи йил тўлди. Маҳаллий аҳоли 2020 йил август ойида реконструкция қилинганидан кейин президент томонидан очилган Ахмад Дониш кўчасини шундай деб атайди. Ўшанда ҳокимлик ходимлари йўлнинг сифати, ҳайдовчилар ва пиёдалар учун яратилган қулайликлар ҳақида кўплаб баландпарвоз сўзларни айтишган эди. Бироқ, атиги олти ой ўтгач йўл том маънода оёқ остидан “қочиб” кетди, 2021 йил март ойида йўлнинг кўплаб қисмлари қулаб қолган, олти полосали йўл фойдасиз бўлакка айланди.
Бир йилдан кўпроқ вақт давомида ушбу йўл шундай бадбашара ҳолатда қолмоқда – чуқурликлар ва кўлмаклар кундан-кунга кўпаймоқда. Ўтган йилнинг декабрь ойида Давлат хавфсизлик хизмати метронинг Юнусобод бекатидан Туркистон бекатигача бўлган иншоотларнинг периметри ва ён қисмлари тупроқ билан сифатиз тўлдирилганлиги ва мустаҳкамланмагани сабабли йўлнинг чўкканлиги бўйича тергов натижаларини эълон қилган. Шунингдек, қурилиш пайтида тегишли техник назорат ўрнатилмаган, лойиҳалаш ишлари талаб даражасида олиб борилмаган.
Натижада давлатга 4,5 млрд. сўм миқдорида зарар етказилган. Транспорт прокуратураси Тошкент метрополитени қурилиш Дирекцияси ва Тошкент ҳокимлигининг "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 207-моддаси биринчи қисми бўйича жиноят иши очган.
Энг ёмони - бу ҳолатдаги йўл доимо аварияга сабаб бўлмоқда. Ахмад Дониш ва Юнусота кўчалари кесишуви йўлнинг энг хавфли қисмларидан бирига айланган.
Бу тартибсизлик қачон тугаши ҳозирча номаълум, ҳокимиятдан бу борада расмий баёнотлар бўлмаган.
Ҳукуматдаги манбанинг мухбиримизга хабар қилишича, йил бошида президент билан учрашувларнинг бирида мутахассислар Ахмад Дониш кўчасини Тошкент ҳалқа йўлидан ташқарида давом эттириш ва уни босқичма-босқич Уч - қаҳрамон айланмасига параллель бўлган Қозоғистон томон кетадиган трасса билан улаш ҳақидаги қизиқарли ғояни тақдим этишган.
Бунинг натижасида нафақат доимий тирбандликда бўлган Уч-каҳрамон айланмасини, балки “Мега Планет” савдо маркази яқинидаги барча туташ автомобиль йўлларини бўшатиш имконияти пайдо бўлади. Шу билан бирга, Тошкентга Уч-қаҳрамондан кириб келадиган ёки аксинча, шаҳардан чиқиб кетадиган ҳайдовчилар тирбандсиз йўлга чиқа олишади. Ушбу лойиҳа амалга ошириладими ёки йўқми – ҳеч ким билмайди. Айни пайтда, аҳоли ҳукуматдан ҳеч бўлмаганда бузилган ишларини тузатишларини кутмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас