Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкентнинг яшаш мавзеларида гиёҳвандлик модалларнинг рекламаси тобора кўпаймоқда. Facebookдаги "Истеъмолчи.уз" ҳамжамиятига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, бундан аҳоли хавотирга тушмоқда.
Истеъмолчиларнинг айтишича, турли гиёҳванд моддалар рекламаси тобора кўпайиб бормоқда. Илгари бу ҳақда Чилонзор ва Учтепа туманлари аҳолиси бонг урган бўлса, энди бу муаммо Мирзо-Улуғбек туманигача ҳам етиб борган. Бу туманнинг иккита жойида реклама деярли ҳар-бир уйга илиб қўйилган.
“Фуқароларнинг ўзлари суриштирув ўтказишган. Реклама қилинаётган каналларда барчаси очиқ ойдин, батафсил ва нархлари билан кўрсатилган. Шу билан бирга, Тошкентда тарқатувчи бўлиб ишлаш таклифлари ҳам берилган. Каналларга 9-10 минг киши аъзо бўлган. Гиёҳванд моддаларни сотиш учун улар учрашувга шахсан чиқишмайди. Пулларни электрон тарзда олиб, гиёҳванд моддасини маълум бир жойга яшириб қўйишади ва Телеграм орқали дозани қаердан олиш мумкинлигини билдиришади. Ёшлар айнан шаҳар бўйлаб моддаларни яшириш учун ишга олинади, - дея маълум қилмоқда “Истеъмолчи.уз.”
Кўплаб фуқаролар ҳукуматнинг ҳаракатсизлигидан норози бўлиб, бу ёзувларни ўзлари ўчириб ташлашмоқда. Лекин бунинг фойдаси бўлмаяпти.
Ижтимоий тармоқлар орқали идораларга мурожаат қилинганида, улар участка инспекторига йўналтиришган. Деворларда гиёҳванд моддалар рекламаси шунчалик кўпки, ҳар-бирини ўчиришнинг иложи йўқ. Гиёҳванд моддаларга қарши аҳоли эмас, ваколатли ташкилотлар курашиши керак. Фуқароларга эса реклама жойлари ҳақида тезкор хабар бериш имкониятини яратиш керак.
Шу ўринда рекламанинг ўзи ҳам такомиллашиб бормоқда. Тошкентда гиёҳванд моддалар рекламаси QR-код шаклида тарқатилаётгани ҳақидаги хабарлар келмоқда.
Фойдаланувчиларнинг ёзишича, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари зудлик билан Телеграм-ботни ишга тушириб, фуқаролар оворагарчиликсиз бу ҳақида ёзиб билишлари керак. Депутатлар эса яшаш мавзеларига мунтазам рейдлар уюштиришлари ва наркорекламани йўқотишлари зарур.
Эслатиб ўтамизки, илгарироқ Тошкентда ижтимоий тармоқлар ва яширин жойлар орқали гиёҳванд моддаларни тарқатиш билан шуғулланаётган гуруҳлар ҳақида ёзган эди.
Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Изоҳлар мавжуд емас