Загрузка
Загрузка
"Тошшаҳартрансхизмат":  Тошкентда  барча имтиёзли транспорт карталари эгалари  шахсни  тасдиқловчи ҳужжатни  олиб юриши шарт
Жамият

"Тошшаҳартрансхизмат": Тошкентда барча имтиёзли транспорт карталари эгалари шахсни тасдиқловчи ҳужжатни олиб юриши шарт

475
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. "Тошшаҳартрансхизмат" маълумотларига асосланган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Тошкентда барча имтиёзли транспорт карталаридан фойдаланувчилар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжатни олиб юриши шарт. 

Эслатиб ўтамизки, яқинда пойтахтликлар бир муаммога дуч келишган. Жамоат транспорти кондукторлари имтиёзли транспорт карточкаларидан фойдаланишнинг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжат – талабалик гувоҳномасини талаб қила бошлашган. Tелеграммдаги “Ко дну” канали бу муаммога эътибор қаратган. 

Жамоат транспорти фойдаланувчилари улар имтиёзли картани сотиб олаётганда тақдим этилган ҳужжатлар нима сабабдан сўралаётгани, иккинчидан, кондукторлар улардан нима асосда буни талаб қилаётганини тушунишмаяпти. Ахир имтиёзли карталар эгалари бирор нарсани тақдим қилиши ёки исботлаши лозимлиги ҳақида ҳеч қаерда айтилмаганку.

Мазкур ҳолат “Тошшаҳартрансхизмат” томонидан қуйидагича изоҳланган:

Имтиёзли транспорт картаси - автоматлаштирилган тўлов тизими операторининг маълумотлар базасида рўйхатдан ўтган, шахсийлаштирилган транспорт картаси бўлиб, йўловчига жамоат транспортида имтиёзли тариф асосида чекланмаган миқдорда фойдаланиш ҳуқуқини кафолатлайдиган транспорт картасидир (белгиланган йўналишли ва йўналишсиз таксилардан ташқари).

Имтиёзга эга бўлган талаба транспорт картасини сотиб олиш учун, шахсни тасдиқловчи ҳужжат бўлган паспорт нусхаси ҳамда, талабалик гувохнома нусхаси талаб этилади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрель санасидаги “Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида”ги қонуннинг 25-моддасига мувофиқ, транспортда имтиёзли юриш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни кўрсатишлари мажбурий этиб белгиланган.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрь санасидаги “Автомобиль транспортида йўловчилар ва багажни ташиш қоидалари тўғрисида”ги 482-сон қарорининг 110-бандига асосан, автотранспортда бепул ёки имтиёзли юриш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга, мансублиги ёки мулкчилик шаклидан қатъи назар йўналишли автобусларда бепул ва имтиёзли юришга рухсат берилади.

Бу тоифадаги шахслар автобусда бепул ёки имтиёзли юриш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этишлари шарт.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Юклаш...