"Тошшаҳартрансхизмат" “Яндекс хариталари” ва “Google Maps” билан  интеграцияни якунлаган. Эндиликда автобусларда ҳаракатланиш  маршрутини тузиш  мумкин
Жамият

"Тошшаҳартрансхизмат" “Яндекс хариталари” ва “Google Maps” билан интеграцияни якунлаган. Эндиликда автобусларда ҳаракатланиш маршрутини тузиш мумкин

398

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. "Тошшаҳартрансхизмат" “Яндекс хариталари” ва “Google Maps” билан интеграцияни якунлаган. Эндиликда жамоат транспортида керакли жойга етиб бориш маршрутини тузиш мумкин бўлади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда. 

“Рақамлаштиришнинг янги босқичига ўтиш учун жамоат транспорти тизимида бир қатор янги ўзгаришлар киритилмоқда. Бундай ислоҳотларнинг асосий сабаби - йўловчиларга юқори сифатли хизмат кўрсатишни таъминлаш, пойтахт меҳмонларига "А" нуқтадан "Б" нуқтагача оддий маршрут тузиш усулини тақдим этиш, шунингдек жамоат транспортидан фойдаланишда хавфсизлик ва қулайликни таъминлашдир”- дея таъкидламоқда “Тошшаҳартрансхизмат”. 

Бу жараёнда Тошкент жамоат транспорти “Яндекс хариталари” ва “Google Maps” билан интеграция қилинган. Эндиликда ушбу мобил иловалар автобуслар ёрдамида керакли маршрутларни белгилашга имкон беради. 

Шу билан бирга, мазкур иловалар орқали қуйидагиларни амалга ошириш мумкин:

  • шаҳар жамоат транспорти ҳаракатланиши реал вақт режимида кузатиб бориш;

  • керакли автобус йўналишининг ҳаракатланиш жадвали ҳақида маълумот олиш;

  • фойдаланувчи жойлашган жой яқинидаги жамоат транспорти ва оралиқ тўхташ жойлари ҳақида маълумот олиш;

  • нафақат автотранспорт, балки Тошкент шаҳрида автобуслар ёрдамида ҳам маршрутни белгилаш.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...