Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. ЯА. Транспорт вазирлигининг бир нечта раҳбарлари ишдаги камчиликлари учун вазифасини бажурувчи мақомига ўтказилди. “Ўзбекистон темир йўллари” бошқаруви раиси ва Uzbekistan Airways бошқарувчиси вазифасини бажарувчи ҳам ҳукумат эътирозига сабаб бўлмоқда. Бу тўғрисида Batafsil.uz. ЯА мухбири хабар бермоқда.
Адлия вазирлиги маълум қилишича, амалдорларга “транспорт соҳасидаги ишни етарли даражада ташкил этмаганлиги ва раҳбарларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш мақсадида” тегишли чоралар кўрилган. Вазирлар Маҳкамасининг “Айрим раҳбарларнинг шахсий жавобгарлигини кўриб чиқиш тўғрисида”ги қарори 29 январь куни имзоланган.
Ўз лавозими олдида в.б. қўшимчаси қуйидагиларга берилди:
Илҳом Махкамов - транспорт вазирининг биринчи ўринбосари;
Даврон Дехқонов - транспорт вазирининг ўринбосари;
Абдураҳмон Абдувалиев, транспорт вазирининг ўринбосари - Автомобиль йўллари қўмитаси раиси;
Толиб Ўлжаев - Фуқаро авиацияси агентлиги директори;
Дониёр Аҳмедов - Темир йўл ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи;
Фахриддин Солиҳов - Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи.
Бундан ташқари маълум бўлишича, Uzbekistan Airways ва “Ўзбекистон темир йўллари” акционерларининг навбатдан ташқари йиғилишлари бўлиб ўтади.
Мажлисларда Хусниддин Хасиловни "Ўзбекистон темир йўллари" ОАЖ бошқаруви раиси лавозимидан озод этиш ва уни бошқарув раиси вазифасини бажарувчиси лавозимига тайинлаш, шунингдек, Бахтиёр Ҳакимовнинг Uzbekistan Airways бошқарувчиси вазифасига лойиқлиги масаласи кўриб чиқилади.
Изоҳлар мавжуд емас