Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси пандемия даврида виза муддати ўтиб кетган хорижликларни жойлаштирган мехмонхоналарни жаримага тортиш масаласи бўйича тушунтириш берди. Мехмонхона эгалари иш тартибига риоя қилган тақдирда жавобгарликка тортилмайдилар. Бу ҳақида Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.
Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича махсус комиссиянинг 2020 йил 6 майдаги йиғилиши баёнига мувофиқ, мамлакатнинг барча ҳудудлари коронавирус инфекциясининг тарқалиш ҳолати таҳлили, касаллик аниқланган беморларнинг даволаниш (соғайиш) динамикаси ҳолатидан келиб чиқиб, “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифага кирувчи ҳудудларга ажратилган.
Номерлари сони 10 тадан кўп бўлган меҳмонхоналар (фаолиятига рухсат берилган. Бироқ, хостеллар ва меҳмон уйлари бундан мустасно).
Бунда меҳмонхоналар 6 май кунидаги комиссия қарори билан тасдиқланган пандемия шароитида меҳмонхона хизматларини ташкил қилиш бўйича талабларга қатъий риоя қилган ҳолда меҳмонларга хизмат кўрсатишлари шарт.
Илгарироқ, махсус комиссия хорижий фуқароларга берилган виза муддатлари 2020 йилнинг 1 июнига қадар узайтириш тўғрисида қарор қабул қилган эди. Мехмонхоналарга интернет тармоғи орқали ихтисослаштирилган электрон автоматлаштирилган дастур (E-mehmon) ёрдамида тегишли муддатга қадар хорижий фуқароларни вақтинча рўйхатга қўйиш тавсия қилинган.
“Республика махсус комиссиясининг юқорида кўрсатилган баёнига кўра, хорижий фуқароларга берилган виза муддатлари 2020 йилнинг 1 июнига қадар автоматик тарзда узайтирилган ҳамда уларга нисбатан жавобгарлик чоралари қўлланилмаслиги белгиланган”, - деб маълум қилмоқда Қўмита.
Изоҳлар мавжуд емас