Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Халқ таълими вазирлиги томонидан умумий ўрта таълим мактабларида пандемия шароитида дарс ўтказишнинг вақтинчалик тартиби ишлаб чиқилди. Болалар хавфсизлигини таъминлаш учун дарслар турли вақтда бошланади. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.
Вазирлик вакилларининг бугун бўлиб ўтган брифингда тушунтиришича, мактабларда дарслар соат 8:00дан 17:30гача давом этади. Ўқувчилар тўпланишининг олдини олиш учун 1-4 синфлар мактабга соат 8:00да, 5-8 синфлар 8:30да ва 9-11 синфлар соат 9:00 гача келиш керак бўлади.
Болалар мактабга ижтимоий масофани сақлаган ҳолда ва ҳарорат ўлчаганидан сўнггина турли эшиклар орқали кирадилар.
Бошланғич синф раҳбарлари мактабнинг бош дарвозасида ўқувчиларни кутиб олиб, уларни бинога кузатиб қўйишади. Бир синф учун барча дарслар бирта хонада ўтказилиши керак.
ХТВ маълум қилишича, ота-оналарнинг мактабга киришига рухсат берилмайди.
Дарслар ўртасида қўнғироқ чалинмайди. Ташқаридаги ҳаво ҳароратидан келиб чиққан ҳолда синф хоналарини шамоллатиш мумкин.
Изоҳлар мавжуд емас