Турсунова: Ўзбекистонда ҳозирча “омикрон” штамми аниқланмаган,  касалланишнинг ошиши байрам кунларининг тугаши билан боғлиқдир
Жамият

Турсунова: Ўзбекистонда ҳозирча “омикрон” штамми аниқланмаган, касалланишнинг ошиши байрам кунларининг тугаши билан боғлиқдир

349

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Кеча Ўбекистонда коронавирус билан касалланишнинг кескин ошиши қайд этилди. Ҳар куни аниқланадиган беморлар сони 100 кишига ошди, яъни 146тадан 251тага кўпайган. Бунинг сабабини тушуниш учун Санитария-эпидемиологиква осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг вакцина ва иммунопрофилактика бўлими бошлиғи Дилором Турсунова билан суҳбатлашдик.

Турсунованинг сўзларига кўра, кескин ошиш “омикрон” штамми билан боғлиқ эмас. Гап шундаки, Ўзбекистонда дам олиш кунлари   узоқ давом этди, шу даврда йирик ташкилот ва корхоналар ишламади. Одамлар ишга чиқиши биланоқ, касалланиш кўпайиб кетди.

"Ўзбекистонда ҳали омикрон штамми аниқланмаган. Бироқ, у келажакда кириб келмайди, дегани эмас. Шунинг учун барча санитария меъёрлари ва қоидаларига риоя қилиш, шунингдек, эмланиш керак. Агар биз ушбу талабларга риоя қилсак, касаллик осонгина кечади", - деди у.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+