Украина разведкаси Ўзбекистонни Россия ракеталари учун бутловчи  қисмлар етказиб беришда айблади
Жамият

Украина разведкаси Ўзбекистонни Россия ракеталари учун бутловчи қисмлар етказиб беришда айблади

473

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Россия ёрдам сўраб нафақат Эронга, балки Хитой ва Шимолия Кореяга мурожаат қилган. Бу ҳақда Италиянинг энг йирик La Repubblica газетасига интервью берган Украина Мудофаа вазирлиги Бош разведка бошқармаси вакили Вадим Скибицкийга ҳавола қилиб, Украина оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.

"Шунингдек, улар Хитой ва Шимоя Корея, эҳтимол Қирғизистондан ҳам қурол сўрашган, хусусан “Смерч ва “Ураган” ракета тизимларига шарлар етказиб   беришни илтимос қилишган. Қозоғистон ва Ўзбекистон каби давлатлар ҳам борки, улар Россияга санкцияларни четлаб ўтишга ёрдам бериб, Америка ва Японияда ишлаб чиқарилган ракеталар яратишга керак бўлган фуқаролик компонентларни сотишмоқда”, - деди у.

Унинг сўзларига кўра, Россияда ҳарбий парадлар давомида намойиш қилинадиган суперзамонавий қурол йўқ. Скибицкийнинг айтишича, бу шунчаки томоша. Москванинг ўзи юқори технологияли қурол ишлаб чиқара олмайди, шу боис у бошқа давлатларга мурожаат қилмоқда.

Илгарироқ, украиналик телебошловчи ва блогер Дмитрий Гордон Ўзбекистонни Россия учун Эрон дронларини ишлаб чиқарганликда айблаган эди. Сал ўтиб, у мамлактимизни Тожикистон билан адаштирганини айтиб, кечириб сўради.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+