Ҳукумат доимий яшаш жойидан қатъий назар Тошкентда кўчмас мулк сотиб олишга ўрнатилган  чекловни  бекор  қилишни режалаштирилмоқда
Жамият

Ҳукумат доимий яшаш жойидан қатъий назар Тошкентда кўчмас мулк сотиб олишга ўрнатилган чекловни бекор қилишни режалаштирилмоқда

1829

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ўзбекистонда 1 апрелдан бошлаб доимий яшаш жойидан қатъи назар, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулк сотиб олишга рухсат бериш режалаштирилмоқда. Бу ҳақида 2020 йилга мўлжалланган Давлат дастури лойиҳасига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги янги биноларда кўчмас мулк олди-сотди шартномаларини нотариал тасдиқлаш учун жисмоний шахслар учун давлат божи ставкасини бекор қилиш таклиф этилмоқда.

Айни пайтда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахслар фақат банк ҳисоб-рақамлари орқали янги биноларда кўчмас мулкка эга бўлишлари ва давлат рўйхатидан ўтказишлари мумкин. Олди-сотди шартномаларини тасдиқлаш учун улар шартнома миқдорининг 5 фоизи миқдорида давлат божини тўлашлари шарт.

Кўплаб ўзбекистонликларнинг таъкидлашича, Ўзбекистон пойтахтида рўйхатдан ўтишнинг ўрнатилган тартиби республика фуқароларига шахсий ва мулкий ҳуқуқларидан тўлиқ фойдаланишга имкон бермайди, урбанизация, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёнига тўсқинлик қилади, шунингдек, малакали кадрлар, айниқса истиқболли ёшларнинг чет элга кетишига сабаб бўлади.

Шунингдек, бугунги кунга қадар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш ҳуқуқига эга бўлмаган фуқароларга иккиламчи кўчмас мулк бозорида турар жой сотиб олишга қўйилган чекловларни олиб ташлаш масаласи ҳал қилинмаган.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...