Ҳукумат Тошкент жамоат транспортида йўл кира ҳаққи ошишига шаъма қилмоқдами?
Жамият

Ҳукумат Тошкент жамоат транспортида йўл кира ҳаққи ошишига шаъма қилмоқдами?

666

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. “Тошшаҳартрансхизмат” ва Ирландиянинг AARC консалтинг компанияси пойтахт жамоат транспортини ривожлантириш стратегиясини тайёрламоқда. Ушбу ҳужжатнинг асосий тезисларидан бири шундаки, компаниянинг қарзлари ўсишни давом этмоқда, бунинг асосий сабаби эса – йил кира ҳаққининг арзонлиги экан.

“Тошшаҳартрансхизмат" пандемияга қадар 2019 йилда 175 миллион қатновни амалга оширган. AARCнинг таъкидлашича, компания томонидан ер усти йўловчи транспортида арзон хизматларни таклиф қилмоқда. Яъни, ҳозирги кунда йўлкира нархи 1 400 сўмни (тахминан 0,13 АҚШ доллари) ташкил этиб, дунёдаги шаҳар йўловчилар транспортидаги энг арзон тариф нархларидан бири ҳисобланади. Масалан, Тошкент шаҳрида ўрнатилган йўлкира хақи Нью-Йорк шаҳридан 20 баробар камроқ.

“Жамоат транспорти ҳусусий корхоналар ва давлат идораларининг ходимлари ўз манзилларига етиб олишларида кенг воситачилик хизматини кўрсатади. Бу эса шаҳар иқтисодиётини ривожлантиришдаги муҳим мезонлардан биридир.  Америка Қўшма штатларида жамоат транспортини қўллаб қувватловчи йирик компанияларнинг жамоат транспортига инвестиция киритган ҳар-бир доллари келгусида 5 АҚШ доллари миқдорида иқтисодий фойда келтиради”, -дея таъкидланмоқда ирландиялик компания маърузасида.

Молиявий тахлил натижаларига назар соладиган бўлсак, “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамияти ўз-ўзини таъминламаганлиги, даромад ва ҳаражатлар ўртасидаги фарқ Covid-19 таъсирисиз ҳам анча ортганини кузатиш мумкин. Хорижий консультантлар бунинг асосий сабаби сифатида саёҳат нарҳи фақат бир марта 2019 йилда 1200 сўмдан 1400 сўмга (4%га) ўзгаргани, ҳаражатлар эса 15%га ошгани туфайли деб баҳолашмоқда.

Шу билан бирга, AARCнинг маълум қилишича, ер усти жамоат транспорти ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий ривожлантириш пировардида хавфсизлик ва барқарорлик учун жуда муҳимдир. Арзон, хавфсиз ва самарали жамоат транспорти шаҳар ҳаётининг сифати, аҳолининг савдо, меҳнат, маданий, диний ва таълим ресурсларидан фойдаланиши учун асосдир.

“Шаҳар жамоат транспорти атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, турар-жойлар ва йўллардаги тирбандликни камайтиришга ёрдам беради ва иқтисодий инллюзия, соғлиқни сақлаш, бандлик, таълим ва гендер тенглиги учун муҳим аҳамиятга эгадир”, - деб айтишмоқда экспертлар.

Дунёдаги энг қиммат жамоат транспорти Венецияда, у ерда жамоат транспортининг бир тури сифатида сув такси хизматлари ҳаққи йўловчи бошига 8.9 долларни ташкил қилади Дунёдаги энг қиммат ойлик жамоат транспорти чипта харажати 179 доллар бўлиб, бу нархлар Лондонда ўрнатилган. Дунёдаги энг арзон ойлик жамоат транспорти чипта нархи 10 доллар миқдорида Тбилисида жорий қилинган.

Шунингдек, экспертлар томонидан кира ҳаққи бўйича қиёсий жадваллар тақдим этилган бўлиб, у ерда Тошкентнинг жамоат транспорти пастдан иккинчи ўринда туради. Хулосаларга қараганда, кира ҳаққининг ошиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...