Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш туфайли бирорта ҳам ўлим қайд этилмаган. Бу ҳақда коронавирус инфекцияга қарши курашиш Штаби мутахассиси Севара Убайдуллаеванинг сўзларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.
Унинг айтишича, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида ишчи гуруҳлар тузилган бўлиб, улар ижтимоий тармоқларда “Эмлашдан сўнгги ўлим”, “Эмлаш туфайли аҳволи оғирлашди” каби видеомурожаатларни кўриб чиқмоқда. Ўрганишлар натижасида аниқланишича, ёндош таъсирлардан бирортаси ҳам вакцинага боғлиқ эмас.
“Айни пайтда Ўзбекистонда вакцина туфайли ўлим ҳолати қайд этилмаган”, - дея таъкидлади мутахассис.
Бундан ташқари, Убайдуллаеванинг айтишича, эмлашдан сўнг ўлим препарат қабул қилинганидан кейин бир соат давомида юз бериши мумкин.
Изоҳлар мавжуд емас