Загрузка
Загрузка
Қуйлиқдан Сергелигача қуриладиган янги метро линияси бекатлари қаерда жойлашиши аниқ бўлди
Жамият

Қуйлиқдан Сергелигача қуриладиган янги метро линияси бекатлари қаерда жойлашиши аниқ бўлди

792
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Қуйлиқдан Сергелигача қуриладиган янги метро линияси бекатлари қаерда жойлашиши, янги йўналишлар қайси кўчалардан ўтиши аниқ бўлди. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда. 

Кеча ер усти халқа метро қурилишининг иккинчи босқич лойиҳаси Шавкат Мирзиёевга тақдим этилди.

"Биринчи босқичда биз метронинг ер усти линиясини қурдик, гап Дўстликдан Қуйлиқгача бўлган еттида бекат ҳақида кетмоқда. Бунинг мантиқий давоми сифатида бу сафар давлат раҳбарига Куйликдан Сергелигача бўлган яна 7та бекат қуриш лойиҳасини тақдим этдик. Президент қурилиш ишларини юқори сифатли ва пухта ўйланган ҳолда амалга ошириш зарурлигини, шунингдек, жамоат транспортининг бошқа турларини қурилаётган метро бекатларига боғлаш муҳимлигини алоҳида таъкидлади", - деди Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов.

Эслатиб ўтамизки, Тошкент ер усти ҳалқа метро линияси қурилишининг иккинчи босқичи Қуйлиқ бозоридан Тошкент ҳалқа йўли орқали пойтахтимизнинг Янгиҳаёт туманига борадиган қисмини ўз ичига олади. У Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги Хонобод кўчасини Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги Қипчоқ кўчаси, жумладан, Сергели метро линиясининг "Бекат-5" бекатини қамраб олади. Ушбу қисмнинг умумий узунлиги тахминан 15 километрни ташкил қилади.

Қўйлиқ-Қипчоқ-Янгиҳаёт участкаси фойдаланишга топширилгач, биргина ушбу қисмда кунига 46 мингга яқин йўловчи ташиш режалаштирилган. Шунингдек, 700 га яқин иш ўрни яратилади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...