UzAuto Motors автокредитлар билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларининг  ошганлигини  маълум қилди
Жамият

UzAuto Motors автокредитлар билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларининг ошганлигини маълум қилди

540

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. UzAuto Motors автокредитлар билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларининг ошганлигини маълум қилди. Бу тўғрисида мухбиримиз хабар бермоқда.

“Сўнгги пайтларда “UzAuto Motors” АЖ компанияси томонидан ишлаб чиқарилган автомобиллар учун кредит олишда “ёрдам” бериш борасидаги таклифлар тез-тез учрамоқда. Эслатиб ўтамиз, банклар автокредит бўйича воситачилик ташкилотлари билан ҳамкорлик қилмайдилар. Автокредит истеъмолчининг шахсий сўрови орқали банк ва автомобил ишлаб чиқарувчининг қўшма дастури доирасида амалга оширилади”, -дея қайд этмоқда компания.

Шунингдек, компаниянинг қўшимча қилиб айтишича, қарз олувчининг даромади етарлича бўлмаган тақдирда ҳам, "муаммони ҳал қилиш" ҳақидаги барча ваъдалар ёлғондир. Банклар қарз олувчиларнинг даромадлари тўғрисидаги маълумотларни тўғридан-тўғри Давлат солиқ қўмитасининг маълумотлар базасидан оладилар.

“Шуни эсда тутингки, янги автомобил харид қилиш учун кредитни фақат банкка мурожаат қилиш орқали олишингиз мумкин. Бундай кредитларни расмийлаштириш максимал даражада соддалаштирилган ва кўп вақтни талаб қилмайди”, -дея хабар бермоқда UzAuto Motors.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...