Ваъда бермоқ тезда  бажариш  дегани эмас. Собиқ  Пушкин хиёбони ёнидаги  бурилишнинг  очилиши бюрократик  тўсиқлар  остида қолиб кетмоқда
Жамият

Ваъда бермоқ тезда бажариш дегани эмас. Собиқ Пушкин хиёбони ёнидаги бурилишнинг очилиши бюрократик тўсиқлар остида қолиб кетмоқда

645

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Январь ойида ЙҲХББ Паркент кўчасидан Мустақиллик хиёбонига (собиқ Пушкин хиёбони) бўлган бурилишнинг очилиши бошлангани ҳақида эълон қилган эди. Ободонлаштириш хизмати ходимлари ҳудудда тозалаш ишларини амалга оширишган бўлсада, шундан сўнг ўзгариш бўлмади.

Шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг Batafsil.uz мухбирига берган маълумотига кўра, йўлнинг ушбу қисмини очиш учун бир қатор тартибларга амал қилиш керак экан. Хусусан, тегишли расмий сўров тузилиб, юборилиши лозим. Ҳужжатнинг тасдиқланиши бир неча идоралар, жумладан, ИИБ ва ИИББ, қолаверса Тошкент шаҳар ҳокимлиги орқали ўтади.

Режалаштирилган ишларнинг бориши дастлабки босқичнинг ўзида тўхтаб қолган. Аммо, пойтахт хокимлигининг таъкидлашича, бу борадаги ишлар олиб борилмоқда, тафсилотлар эса кейинроқ маълум бўлади.

Хуллас, берилган ваъда ҳали унинг бажарилишини англатмайди.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...