Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ўз фаолиятини тўлиқ якунлади. Бу ҳақида Президентнинг тегишли фармони имзоланди.
Президент фармонига мувофиқ, унинг негизида иккита янги идора — Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси ва Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги ташкил этилди.
Янги ташкилотлар давлат рўйхатидан ўтказилиб, уларнинг фаолияти тўлиқ йўлга қўйилган.
Улар қайта ташкил этилган тузилмаларнинг тегишли функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, шартномалари ҳамда халқаро битимлари бўйича ҳуқуқий ворислари этиб белгиланган.
Эндиликда ушбу соҳага оид масалалар ва мурожаатлар бўйича янги ташкил этилган Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси ёки Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлигига мурожаат қилиш лозим.
Эслатиб ўтамиз, "Тошкент метрополитени" давлат унитар корхонаси ҳам акциядорлик жамияти шаклида қайта ташкил этилганди. Корхонани аввал бошқарган Раҳмонтбек Усмонов ўз лавозимида қолганди ва пойтахт метрополитени фаолиятига раҳбарлик қилишда давом этади.

Изоҳлар мавжуд емас