Загрузка
Загрузка
Яқин Шарқдан 22 мингга яқин ўзбекистонлик ватанга қайтарилди
Жамият

Яқин Шарқдан 22 мингга яқин ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

115
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бугун, 9 март куни соат 07:00 ҳолатига кўра, хорижий мамлакатлардан жами 21 712 нафар Ўзбекистон фуқароси ватанига қайтарилди. Репатриация жараёни тизимли ва босқичма-босқич амалга оширилмоқда. 

Олдинроқ, 5 март куни, ушбу кўрсаткич 5 183 нафарни ташкил этгани ҳақида хабар берган эдик. Бугунга кунга қадар бу кўрсаткич 4 баробарга ошган. 

Ҳозирда фуқароларни қайтариш ишлари асосан ҳаво ҳудуди фуқаролик авиацияси учун очиқ бўлган давлатлар орқали амалга оширилмоқда.  Қайтарилган ватандошларнинг мамлакатлар кесимидаги кўрсаткичи қуйидагича: 

  • Саудия Арабистонидан — 17 963 нафар;

  • Бирлашган Араб Амирликларидан — 3 290 нафар;

  • Қатардан — 378 нафар;

  • Эрондан — 47 нафар;

  • Баҳрайндан — 27 нафар;

  • Уммондан — 7 нафар. 

Вазият Ташқи ишлар вазирлиги томонидан назорат қилиб борилмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...