Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. “Ўзгидромет” келаётган дам олиш кунларининг батафсил об-ҳавоси бўйича башорат қилмоқда. Бу ҳақда мухбиримиз хабар берган.
“Бугун кечаси шимолий ҳудудларга Россиянинг (Москва вилояти) Европа ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши бошланди. Қорақалпоғистонда баъзи жойларда қор ёғди, шамолнинг 17-22 м/с гача кучайиши кузатилди, айрим жойларда шамолнинг кучайиши 23-28 м/с гача етди. Ҳаво ҳарорати бугун кундуз куни 2-7° илиқдан ошмайди”, - дея таъқидлашмоқда синоптиклар.
Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида баҳорий илиқ об-ҳаво сақланиб туради, куннинг ўртасига келиб, ҳаво ҳарорати 17-22° илиқгача кўтарилади, бу меъёрдан 3-5° га юқоридир. Фақат жанубий-ғарбий ҳудудларга Эрон ҳудудларидан нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Эртага нам ҳаво массалари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалади, Республика ҳудудларининг кўп қисмида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Фарғона водийси вилоятларида фақат кечки соатларда ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундуз куни 10-15° илиқ атрофида бўлади.
Шимолий ҳудудлар совуқ таъсири остида бўлади. Қорақалпоғистонда баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин, Хоразм вилоятида қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Ҳарорат шимолий ҳудудларда 3-8° совуқгача пасаяди.
14 март куни республиканинг барча ҳудудлари совуқ антициклон таъсири остида бўлади. Марказий ва шарқий туманларда асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик, баъзи жойларда кучли бўлади. Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида фақат кечаси ва эрталабки соатларда ёғингарчилик бўлади. Шимолий ҳудудларда ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли кам. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундуз куни 2° совуқ-3° илиқ, шимолда кечаси 10-15° совуқ, кундуз куни 2-7° совуқ атрофида бўлади.
Республика ҳудудининг кўп қисмида 12-14 мартда шамолнинг 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзида эса 23-28 м/с гача кучайиши мумкин.
15 мартда кечаси совуқ антициклон таъсири кучаяди, ҳаво ҳарорати 2-7° совуқгача пасаяди. Кундуз куни эса ҳарорат кўтарила бошлайди ва 3-8° илиқни ташкил этади, бу март ойи ўртаси учун меъёрий қийматлардан 8-10° га паст бўлади.
Қор ёғиши ва паст ҳарорат йўлларда яҳмалак ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин.
Тоғларда қор кўчкилари тушиши мумкин.
Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Изоҳлар мавжуд емас