Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Янги Соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев тиббиёт муассасаларида қоғоз бюрократиясини камайтирмоқчи. ССВга ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, бу шифокорлар учун навбатни камайтиришга таъсир қилади.
“Баъзан беморлар шифокор қабулига кириш учун соатлаб навбатда туришади. Бу соҳа ходимлари зиммасига юкланган мажбуриятларнинг ҳаддан ташқари кўплиги билан боғлиқ. Шу билан бирга, уларнинг аксарияти ҳужжатларга бориб тақалади ",- деди вазирлик.
Бугунги кунда шифокор ва ҳамширалар 26 турдаги журнал, 33 турдаги ҳисобот ва беморларга бериладиган ўнлаб турдаги шакл ва бланкларни тўлдиришга мажбур. Мисол учун, "Тиббий ходимларнинг шикастланишини қайд этиш журнали " бир неча ой ёки йиллар давомида керак бўлмаслиги мумкин, бироқ ҳамшира кунлик ёзувларни киритиши керак. Беморни қабул қилиш учун ажратилган ўртача 15 дақиқанинг аскарият қисми қоғозларни тўлдиришга сарфланади.
Энг кераксиз қоғоз ҳужжатларидан бири – тиббий муассасага кираверишда ҳамшира томонидан тўлдириладиган “Поликлиникага ташриф буюрувчиларни рўйхатга олиш журнали" дир. Беморлар кўп бўлса, рўйхатга олиш жараёни секин боради, натижада катта навбат юзага келади. Бу эса аҳолининг ҳақли норозилигига сабаб бўлмоқда. Шу билан бирга, кириш жойида навбатга тургандан сўнг, беморлар янги навбатга – шифокор қабулига туриши керак.
Тошкентда тиббиёт ходимлари билан учрашувда Беҳзод Мусаев вазиятни ўзгартириш ва тўлдириладиган ҳужжатлар сонини қисқартириш ҳақида кўрсатма берган. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, тиббиёт ходимлари ва беморлар яқин келажакда бу ўзгаришларнинг фойдаси албатта ҳис қилади.
"Шундан сўнг шифокор ва ҳамширалар иш вақтининг кўп қисмини ҳужжатларни тўлдиришдан кўра, беморларни даволашга бағишлашлари мумкин бўлади", - дея хулоса қилди вазирлик.
Изоҳлар мавжуд емас