Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда 2022 йилнинг 1 июлидан бошлаб пенсия тайинлаш учун фақат паспорт ёки идентификацион ID-картани тақдим қилиш бўйича янги тартиб жорий қилинади. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.
Бу президентнинг “Фуқароларга давлат пенсияларини тайинлаш жараёнини соддалаштириш ҳамда пенсия ва нафақаларни етказиб бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган.
Қарорга кўра, 2022 йилнинг 1 июлидан бошлаб
-
давлат пенсияларини тайинлашда фуқаролардан меҳнат стажи, иш ҳақи, ОТМдаги ўқиш ҳамда ҳарбий хизмат даври тўғрисидаги ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади;
-
давлат пенсияларини тайинлаш учун фуқаролардан фақат паспорт ёки идентификация ID-картаси талаб этилади.
Бундан ташқари, 2002 йилнинг 1 январидан бошлаб,
-
пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўловлар (пенсия ва нафақалар)ни тўлаш ҳар уч йилда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича алоҳида ўтказиладиган тендер асосида танланган тижорат банки ва бошқа ихтисослашган ташкилотлар томонидан амалга оширилади.
-
пенсия ва нафақаларни нақд пулда маҳалла фуқаролар йиғинларига, фуқароларнинг яшаш манзилларига етказиб бериш мажбурияти юклатилади.
Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Изоҳлар мавжуд емас