Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги коронавирусга қарши курашиш штаби эксперти Ҳабибулла Оқиловнинг айтишича, Янгийўл поликлиникаси ходимларидан бирида коронавирус аниқланганлаги учун мазкур тиббиёт муассасанинг 198 нафар ходими карантинга зонасига жойлаштирилган.
“22 апрель куни Янгийўл туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси урология бўлимининг ўрта тиббий ходимда COVID-19га тест текшируви мусбат натижани тасдиқлаган. Карантин қоидаларга кўра, поликлиниканинг 198 нафар ходими ва улар билан алоқада бўлганлар Ўрта Чирчиқдаги карантин шаҳарчасига кузатиш учун жойлаштирилди”, - дея маълум қилди у Тошкентда бўлиб ўтган брифингда.
Унинг сўзларига кўра, ижтимоий тармоқларда шаҳар маркази ёпилгани ва поликлиника шифокорларининг барчаси касаллангани тўғрисидаги бошқа хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.
“Айни пайтда ушбу поликлиниканинг бирорта ҳам тиббиёт ходимида касаллик ҳолатлари қайд этилмади”, - деди у.
Изоҳлар мавжуд емас