Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзгидромет келаётган ҳафтанинг об-ҳаво башоратини эълон қилган. Ўзбекистонликларни ёмғирли кунлар, шунингдек кечаси ҳароратнинг 5-8 даража, кундузи 13-18 даража илиқ бўлиши кутмоқда. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
“Бугун Ўзбекистон ҳудудига Волга бўйидан Россия Европа қисмининг (Москва вилояти) марказий ҳудудлари устида шаклланган нам ва совуқ ҳаво массаси кириб келади. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида кун давомида, Фарғона водийси вилоятларида эса кечга томон баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади”, - дея таъкидлашмоқда синоптиклар.
Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шимолда ва чўл ҳудудларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Кундуз куни ҳаво ҳарорати 20-25° дан ошмайди.
Эртага Туркманистондан булутларнинг кейинги қисми кириб келиши баробарида жанубий марказий ва шарқий туманларда ёмғир ёғади. Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Республиканинг барча ҳудудлари бўйича шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси 5-10° гача пасаяди, кундузи 15-20° бўлади.
Чоршанба куни республиканинг катта қисмида ёмғир ёғади, тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида кучли бўлади, баланд тоғларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Фақат Қорақалпоғистон Республикасида ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 5-8° гача илиқ, шимолда баъзи жойларда 0-2о гача совуқ, кундузи 13-18о гача пасаяди.
Пайшанба ва жума кунлари Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Кечалари ҳаво ҳарорати минимал даражага йетади ва 3-5о илиқ атрофида бўлади, қуёш нурлари иситиши натижасида кундуз кунлари 17-22о гача кўтарилади.
Изоҳлар мавжуд емас