Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Коронавируснинг тарқалиши ёзнинг жазирамаси билан тўхтайдими? Эпидемиянинг пасайишини қачон кутиш мумкин? Ушбу саволларга Давлат санитария-эпидемиология назорати инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков жавоб берди. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.
“Коронавирус - илгари маълум бўлмаган инфекция. Шунинг учун мутахассислар эпидемиянинг тугаш вақти ҳақида турли хил тахминларни илгари суришмоқда”, - деди Нурмат Отабеков АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда.
Агар касалликни бошқа коронавирус - 2002 йилда атипик пневмонияни эпидемиясини келтириб чиқарган оғир респиратор синдроми (SARS) билан солиштирадиган бўлсак, унда хавфли вазият бир неча ой давом этади.
Иссиқ об-ҳаво коронавирус тарқалишини тўхтата оладими, деган саволга Нурмат Отабеков буни келгуси ойлар кўрсатади, деб айтди. Бундан ташқари у агар вирус мавсумий хусусиятга эга бўлса, бундай ҳолатда кузнинг бошланиши биланоқ зарарланишнинг кейинги тўлқини кутилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
Отабековнинг сўзларига кўра: “Лицензияланмаган янги тадқиқот шуни кўрсатадики, инфекция билан зарарланишнинг 95 фоизи 2 даражадан 10 даражагача иссиқда юз берган. Ушбу маълумотлар нисбатан совуқ об-ҳаво шароитида вируснинг фаоллигини яна бир бор тасдиқлайди”.
Изоҳлар мавжуд емас