Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова лицензиядан махрум қилинганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Маданият вазирлиги бу миш-мишлар ёлғон эканлигини таъкидламоқда. Бу тўғрисида мухбиримиз хабар бермоқда.
Интернет фойдаланувчилари хонанданинг лицензияси бекор қилинган ва унинг клипларини эфирга узатиш таъқиқланган, деб ёзишмоқда.
Маданият вазирлиги ахборот-хизмати бундай хабарларни расман рад этди. Вазирлик маълум қилишича, Юлдуз Усмонова ишлашни давом этттириб, унинг ижодий фаолиятига ҳеч қандай чекловлар қўйилмаган.
Эслатиб ўтамизки, май ойининг бошида хонанда ижтимоий тармоқларда ўзи чоп қилган видео туфайли жанжал марказида бўлган эди. Юлдуз Усмонова ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари инсонпарварлик ёрдамини тунги пайтда Сирдарё вилоятига юборишдан бош тортганидан ғазабланганди. Халқ артистининг кескин гаплари Тошкент шаҳар ИИББ, Ички ишлар вазирлиги ва Маданият вазирлиги томонидан танқид остига олинган эди.
Изоҳлар мавжуд емас