Юлий Юсупов «UzAuto Motors» ҳақида: мутлақо сунъий монополияни бир соатда бартараф этиш  мумкин
Жамият

Юлий Юсупов «UzAuto Motors» ҳақида: мутлақо сунъий монополияни бир соатда бартараф этиш мумкин

479

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Таниқли ўзбекистонлик иқтисодчи Юлий Юсупов UzAuto Motors ҳақида сўз юритиб, мутлақо сунъий монополияни бир соатда бартараф этиш мумкинлиги таъкидлади.  

Эслатиб ўтамизки, яқинда автомобилсозлик компанияси ва Монополияга қарши қўмита ўртасида қизиқарли баҳс бўлиб ўтди. Қўмита томонидан тешириш ўтказилиб, унинг натижаларига кўра UzAuto Motors  автомобиллар нархини пасайтириши ва харидорларга ортиқча тўловларни қоплаши кераклиги айтилди. Ўз ўрнида автомобилсозлик компаниясининг таъкидлашича, автомобиллар нархи асосли бўлиб, уларни пасайтиришнинг иложи йўқ.

Ўшанда бир гуруҳ депутатлар UzAuto Motors  компаниясининг фаолиятини ўрганиш учун Бош прокурор ва коррупцияга қарши курашиш Агентлигига сўров юборган. Ниҳоят, жума куни бўлиб ўтган йиғилишда Шавкат Мирзиёев автомобиллар нархини пасайтириш ва уларнинг бозордаги рақобатбардошлигини ошириш кераклигини айтиб ўтди.

"Мен UzAuto Motors компаниясининг фаолияти уни ким бошқаришидан қатъи назар, монополистга хос типик хатти-ҳаракат эканлиги ҳақида бир неча бор ёзганман. Моҳиятига кўра, монополист ҳар доим устунлик мавқеидан фойдаланишни истайди. Хусусан, у ҳар доим нархларни кўтаришга интилади. Қолаверса, унда ўз ишини яхшилаш учун манфаат (харажатларни камайтириш, сифат, хизмат турлари ва хизматларни яхшилаш) мавжуд эмас", - деди Юлий Юсупов ўзининг Facebooкдаги саҳифасида.

Монополистнинг нархлари назорат қилинса, у харажатларни оширади. Агар у давлатга тегишли компания бўлса, унда самарали мулкдор йўқлиги шароитида қўшимча коррупция схемалари пайдо бўлади ва натижада маҳсулот тан нархи ошади.

"Энг муҳими шундаки, бу ҳолатда биз мутлақо сунъий равишда яратилган, бир соат ичида йўқ қилиниши мумкин бўлган монополия билан дуч келяпмиз. Импорт қилинадиган автомашиналарга ўрнатилган божхона тўловларини камайтиришнинг ўзи кифоя. Шу заҳоти монополия йўқ бўлади. Компания эса рақобатбардош бозорда фаолият юритади", - дея таъкидлади Юсупов.

Унинг фикрича, шундан кейингина "UzAuto Motor рақобатбардош бўлиб қолиши мумкин. Бундан компания менежерлари ва уларнинг ҳукуматдаги кураторларидан ташқари деярли ҳамма фойда кўради ва бюджет божхона тўловларидан у ёки бу даражадаги даромад кўра бошлайди.

"Аммо сунъий монополия билан боғлиқ вазият кўп йиллар давомида ҳал қилинмаяпти. Тўғри, UzAuto Motors солиқ ва конвертация билан боғлиқ кўплаб имтиёзлардан маҳрум бўлди. Импорт қилинган автомобилларга акциз солиғи ҳам яқинда бекор қилинди. Аммо бу етарли эмас. Сўнгги қадамни босиб, импорт қилинган машиналарга божхона тўловларини кескин камайтириш лозим. Шунда монополия ўзидан-ўзи тугайди", - дея хулоса қилди Юсупов.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+