Загрузка
Загрузка
Юсупалиев: Ўзбекистонда коронавирусга қарши фойдаланилаётган қайси вакцина афзал эканлигини айтиш жуда қийин
Жамият

Юсупалиев: Ўзбекистонда коронавирусга қарши фойдаланилаётган қайси вакцина афзал эканлигини айтиш жуда қийин

634
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати рахбари Баҳодир Юсупалиевнинг айтишича, Ўзбекистонда коронавирусга қарши фойдаланилаётган қайси вакцина афзал эканлигини айтиш жуда қийин. 

“Вакцинанинг самарадорлиги эмлашдан сўнг одамда яхши иммунитет ҳосил бўлиши, унинг маълум бир касалликка, айни ҳолатда коронавирусга чалинмаслик имкониятини беришида намоён бўлади. Ҳозирда айнан шу иммунитет шаклланганлиги, у қанча муддатга сақланиб қолишини айтиш қийин",-деди у бугун коронавирусга қарши Ўзбекистон-Хитой вакцинасининг учинчи партиясини олиш чоғида.

Унинг сўзларига кўра, у ёки бу вакцинанинг афзаллигини айтиш жуда қийин, чунки бу препаратларни ишлаб чиқариш маълум бир вақтни талаб қилади, бу учун бир йил емас, балки икки, уч, тўрт, баъзи ҳолларда 10 йил керак бўлиши мумкин. Шунга кўра, муайян вакцинанинг самарадорлигини айтиш учун маълум бир вақт керак.

"Бироқ, ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, Ўзбекистонда қўлланилаётган учта вакцинанинг барчаси самарали бўлиб, кишиларда зарурий иммунитетни шакллантиради", - деди у.

Шунингдек, Юсупалиевнинг сўзларига кўра, ҳукуматнинг самарали ҳаракатлари туфайли, бугунги кунда ўзбекистонликлар эмланиш учун вакцина танлаш имкониятига эгадирлар. Булар: AstraZenecaнинг Ҳинд аналоги (икки доза), Ўзбекистон-Хитойнинг ZF-UZ-VAC2001 (уч доза) ва Россиянинг "Спутник V" (икки доза) вакцинаси ҳисобланади.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш кампанияси апрель ойида бошланган эди. Эмлаш ихтиёрий равишда ва мутлақо бепул амалга оширилади. Ҳаммаси бўлиб ҳукумат июнь ойи охиригача 4 миллион кишини эмлатмоқчи.

Бугунги кунга келиб мамлакатда 1 346 761 киши эмланган, шундан 1 110 101 киши вакцинанинг биринчи дозасини, 236 660 киши эса иккинчи дозасини олган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...