Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон адабиёти ва тарихшунослиги икки йирик сиймосидан айрилди. Таниқли ёзувчи ва таржимон Бобохон Муҳаммад Шариф 75 ёшида, атоқли тарихчи ва ўлкашунос олим Борис Голендер эса 77 ёшида оламдан ўтдилар.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, моҳир таржимон ва адиб Бобохон Муҳаммад Шариф ўзбек адабиёти ривожига муносиб ҳисса қўшган ижодкорлардан эди.
Марҳум 6 феврал куни соат 11:40да Қибрай тумани Янги арғин махалласи Ёзувчилар кўчаси 7-уйдан олиб чиқилади.
Жаноза Қорасув 1-даҳаси Гулсара кўчасидаги Мулла Холмирза масжидида жума намозидан кейин ўқилади.
Тошкент тарихининг энг фидойи посбони, публицист ва ўлкашунос Борис Голендер пойтахтимизнинг ўтмишини тиклаш ва маданий меросини асрашга бутун умрини бахшида этган.
Унинг Тошкент тарихига оид кўплаб китоблари, мақолалари ва телелойиҳалари шаҳар тарихини севувчилар учун бебаҳо манба бўлиб қолди.
Илмий жамият ва кенг жамоатчилик Борис Анатольевичнинг вафотини Тошкент ва Ўзбекистон тарихий хотираси учун "ўрни тўлмас йўқотиш" деб атамоқда.
Маданият ва илм аҳли, марҳумларнинг оила аъзолари ва шогирдларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.

Изоҳлар мавжуд емас