Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Анқара - Тошкент йўналиши бўйича парвозини амалга ошираётган самолёти Навоий халқаро аэропортига навбатдан ташқари қўнишни амалга оширди. Йўналишни ўзгартиришга бортдаги йўловчилардан бирининг аҳволи кескин ёмонлашгани сабаб бўлган.
"Новости Ташкентского неба" Телеграм-каналининг хабар беришича, экипаж ердаги тиббиёт мутахассислари билан маслаҳатлашиб, фавқулодда қўнишга қарор қилган.
Лайнер қўниши вақтида трап ёнида тез тиббий ёрдам бригадаси навбатчилик қилган ва улар дарҳол йўловчига ёрдам кўрсатган. Қўниш одатдагидек, қўшимча ҳодисаларсиз амалга оширилган.
Аввалроқ Тошкент тиббиёт университети талабаси Тошкент - Деҳли рейси давомида йўловчига шошилинч ёрдам кўрсатганди. Бўлажак шифокор Ҳиндистонга самолёт қўнишидан олдин тахикардия белгилари бўлган аёлнинг аҳволини барқарорлаштиришга ёрдам берди.

Изоҳлар мавжуд емас