Ўзбекистон фуқаролари энг кўп қайси қоидаларни бузишмоқда?
Жамият

Ўзбекистон фуқаролари энг кўп қайси қоидаларни бузишмоқда?

1874

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ички ишлар вазирлиги матбуот-котиби Шохрух Ғиёсов карантин даврида ўзбекистонликлар томонидан эн кўп содир этилаётган ҳуқуқбузарликни санаб ўтди. Бу ҳақида мухбиримиз маълум қилмоқда.

Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда карантин қоидаларига риоя қилмасликнинг 17668та ҳолати аниқланган бўлиб, бир суткада ўртача 2700 та қоидабузарлик содир этилмоқда. Бундан ташқари, 4та қоидабузарга нисбатан жиноий иш очилган.

Асосий ҳуқуқбузарликлар қуйидагилардан иборат:

- 17 109 та қоидабузарлик ҳолатлари тиббий ниқобларнинг йўқлиги билан боғлиқ.

- 149 киши савдо ва кўнгилочар жойлар фаолиятига қўйилган таъқиқни бузган.

- 314та ҳолат карантин зонасидан рухсатсиз чиқиб кетиш билан боғлиқ. Эслатиб ўтамизки, карантин зонаси деганда тиббий муассаса ҳудуди ёки уйингиз тушунилади.

-23та ҳолатда қоидабузарлар тўй ва бошқа тадбирларни ташкил қилганликлари учун жавобгарликка тортилган.

Бундан ташқари, жорий йил 29-31 март кунлари Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан Тошкент шаҳрида ўтказилган тадбирлар давомида ҳайдовчилар томонидан содир этилган 1912та қоидабузарлик ҳолатлари аниқланган.

"Улардан 766таси карантин қоидаларини бузиш билан боғлиқ. Қоидабузарларга тегишли бўлган 545та транспорт воситаси белгиланган тартибда жарималар майдончаларига олиб борилган", - деди Шохрух Ғиёсов.

Таъкидлаш жоизки, бугун Тошкентда бўлиб ўтган брифингда Давлат санитария-эпидемиология назорати инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков ўзбекистонликларни энг кўп қизиқтираётган савол - карантин қачон тугаши билан боғлиқ саволга жавоб берди.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+