Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон фуқароларидан Яқин Шарққа сафар қилишга вақтинча тийилиш сўралмоқда
Жамият

Ўзбекистон фуқароларидан Яқин Шарққа сафар қилишга вақтинча тийилиш сўралмоқда

31
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқ минтақасидаги вазият кескинлашгани ва ҳаво ҳудудидан фойдаланиш бўйича чекловлар жорий этилгани сабабли фуқароларга ушбу ҳудудга сафар қилмасликни тавсия қилди. Ҳозирги мураккаб шароитда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида барча зиёрат, тижорат ва дам олиш мақсадидаги хорижий ташрифларни вазият барқарорлашгунга қадар кечиктириб туриш сўралмоқда.

Минтақадаги вазият сабабли халқаро авиақатновлар ҳаракатида жиддий ўзгаришлар кузатилмоқда, бу эса парвозларнинг бекор қилиниши ёки кечиктирилиши, транзит йўналишларининг ёпилиши каби ташкилий муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Хусусан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси минтақадаги хавфсизлик ҳолати ва авиақатновларга қўйилган чекловлар туфайли Умра сафарларини номаълум муддатга кечиктирган. Фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган ушбу чоралар доирасида режалаштирилган парвозлар бекор қилинган.

Айни дамда хорижда бўлиб турган ватандошлардан вазиятга нисбатан босиқлик ва ҳушёрликни сақлаш, одамлар гавжум жойларга боришдан тийилиш ва маҳаллий қонун-қоидаларга қатъий риоя қилиш сўралган.

Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари билан доимий алоқада бўлиб туриши билдирилган.

Фуқаролардан сафарларни режалаштиришда эҳтиёткорлик чораларини кўриш ва фақат расмий манбалар орқали эълон қилинаётган ахборотларга амал қилиш зарурлиги эслатиб ўтилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...