Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон Хитойнинг  FD-2000  зенитли ракета комплексларини  синовдан ўтказишни бошлади
Жамият

Ўзбекистон Хитойнинг FD-2000 зенитли ракета комплексларини синовдан ўтказишни бошлади

1765
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ўзбекистон Хитойнинг узоқ масофага мўлжалланган FD-2000 зенитли ракета комплексларини синовдан ўтказишни бошлади. Бу ҳақида Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.

“Ўзбекистон жанубидаги Қашқадарё вилоятида жойлашган Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари ҳарбий қисм шахсий таркиби Навоий вилоятидаги “Кулқудуқ” полигонида ўтказилаётган FD-2000 турига мансуб ракеталарнинг амалий синовида иштирок этмоқда. Давлатимизнинг ҳаво хавфсизлигини таъминлашга қаратилган FD-2000 турига мансуб ракеталар синови биринчи маротаба ўтказилмоқда”, - деб таъкидлашди Мудофаа вазирлиги масъуллари.

Узоқ масофага мўлжалланган FD-2000 зенитли ракета комплекси туну-кун ва исталган об-ҳаво шароитларида душман самолётлари, қанотли ракеталари ва вертолётларига зарба беришга мўлжалланган.

Мазкур ракеталар Хитой ҳаво ҳужумидан мудофааси тизимининг учинчи авлодига мансуб мукаммал қурол ҳисобланиб, юқори жанговор самарадорлиги билан тавсифланади. Комплекс душман томонидан қўлланилиши мумкин бўлган турли ҳаво ҳужуми воситаларига қарши муносиб жавоб беришга қодир. Бундан ташқари, у “ер-ер” синфига мансуб тактик баллистика ракеталарини тута оладиган Хитойнинг биринчи комплекси ҳисобланади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...