Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон ҳар 100 минг аҳолига тўғри келадиган маҳбуслар сони бўйича дунёда 166-ўринни эгаллади. 2025 йил якунлари бўйича мамлакатда ҳар 100 минг аҳолига 85 нафар озодликдан маҳрум этилган шахс тўғри келади. Бу Марказий Осиёдаги энг паст кўрсаткичлардан бири ҳисобланади.
Жиноятчилик ва адолат сиёсати тадқиқотлари институти маълумотларига кўра, Туркманистон мазкур рейтингда тўртинчи (576 маҳбус), Қозоғистон 103-ўринда (163), Тожикистон 112-ўринда (145), Қирғизистон эса 145-ўринда (112) қайд этилган. Россияда ҳар 100 минг аҳолига 300, Туркияда эса 468 нафар маҳбус тўғри келади.
Ҳисоботга кўра, дунёда энг юқори кўрсаткич Сальвадорда (1659), энг паст кўрсаткич эса Яманда (14) кузатилган. Статистикага жиноят ишлари бўйича тергов остида бўлган ёки суд ҳукми билан жазо ўтаётган шахслар киритилган бўлиб, маъмурий тартибда ҳибсга олинганлар ҳисобга олинмаган.
Бундан олдин Ўзбекистонда қамоққа олинган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг янги механизми жорий этилаётганини маълум
қилган элик. Унга кўра, энди ҳар бир маҳбус тергов изоляторига киритилишидан олдин шифокорлар кўригидан ўтиши шарт.
Ўзбекистон маҳбуслар сони бўйича дунёда 166-ўринни эгаллади
16
Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

Изоҳлар мавжуд емас