Ўзбекистон Россиянинг  коронавирусга  қарши иккинчи вакцинасига қизиқиш билдириб,  унинг  тадқиқотида  иштирок этишга тайёр
Жамият

Ўзбекистон Россиянинг коронавирусга қарши иккинчи вакцинасига қизиқиш билдириб, унинг тадқиқотида иштирок этишга тайёр

161

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз берган хабарга кўра, Ўзбекистон Россиянинг коронавирусга қарши иккинчи вакцинасига қизиқиш билдириб, унинг тадқиқотида иштирок этишга тайёр.

Бу ҳақида “Роспотребнадзор” ва Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги санитария-эпидемиология осойишталиги Агентлиги вакиллари ўртасидаги музокаралар натижалари бўйича маълум қилинди.

Учрашув давомида томонлар Россия ва Ўзбекистонда мавжуд эпидемиологик вазиятни, жорий этилган чекловларни бекор қилиш, шунингдек “Роспотребнадзор”нинг “Вектор” вирусология ва биотехнология Давлат илмий маркази томонидан ишлаб чиқилган "ЭпиВакКорона" вакцинасининг синовдан ўтказилаётганини муҳокама қилишди. Жумладан, Ўзбекистон томони вакцинанинг рўйхатдан ўтишидан сўнг унинг қўшма тадқиқот қилинишида иштирок этишга қизиқиш билдирган.

Томонлар ҳамкорликнинг долзарб йўналишлари бўйича ҳамкорликни давом эттириш, жумладан, юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олишга қаратилган биргаликдаги сайъ-ҳаракатларни амалга оширишга келишиб олдилар.

Бундан ташқари, Ўзбекистон томони “Роспотребнадзор” экспертларининг Ўзбекистонга юборилгани ва COVID-19 пандемиясига қарши курашда Россия кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдирди.

"ЭпиВакКорона" - COVID-19га қарши бир компонентли пептидли вакцина ҳисобланади, уни рўйхатга олиш 2020 йил 17 сентябрь куни бошланган. Клиник синовларнинг биринчи ва иккинчи босқичлари 2020 йилнинг июль- сентябрь ойларида 100 кўнгиллиларида ўтказилган. Клиник синовларнинг кейинги, учинчи босқичи 2020 йилнинг ноябридан бошлаб 3000 нафар кишида ўтказилиши режалаштирилган.



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+