Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент шаҳрида қурилиш лойиҳалари ўз вақтида топширилмагани ва мижозларнинг эътирозлари ортидан Imarat Development раҳбариятига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Компания раҳбари Марат Ҳамдамов ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан гумонланувчи тариқасида жалб этилиб, тегишли процессуал тартибда ушланган.
Мазкур воқеа компания лойиҳаларидаги хонадонлар мижозларга ваъда қилинган (шартномада кўрсатилган) муддатларда топширилмагани ортидан муаммолар юзага келиши фондида содир бўлмоқда. 1 ноябрь куни Тошкент шаҳар ИИББ тергов бошқармаси офиси Сергели туманидаги Буюк авлод шоҳ кўчасида жойлашган Imarat Development масъулияти чекланган жамият раҳбариятига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси ва 192¹¹-моддаси билан жиноят иши қўзғатганди.
Текширув давомида эса Imarat Development томонидан қурилиши режалаштирилган кўп қаватли турар жой бинолари Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ тумани ҳудудида жойлашгани аниқланганди.
Уйлар Тошкент шаҳрида эмас, вилоят ҳудудида қурилаётгани сабабли айрим фуқаролар норозилик билдириб, хонадонлар учун тўлаган маблағларини қайтаришни талаб қилган. Бироқ уларнинг тўловлари қайтарилмаганди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган янги маълумотларга кўра, юқоридаги вазият туфайли Тошкент шаҳар ИИББ Жиноят-процессуал кодексининг 227-моддаси (Суриштирувчининг, терговчининг ёки прокурорнинг қарорига биноан ушлаб туриш) кўра Марат Ҳамдамовни қўлга олган.

Изоҳлар мавжуд емас