Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон Украина ҳудудини тарк этмоқчи бўлган фуқаролар рўйхати ва эвакуация режасини тайёрламоқда
Жамият

Ўзбекистон Украина ҳудудини тарк этмоқчи бўлган фуқаролар рўйхати ва эвакуация режасини тайёрламоқда

624
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистон элчихонаси Украина ҳудудида бўлиб турган мамлакатимиз фуқароларига мурожаат билан чиққан. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

“Айни пайтда Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси Украина ҳудудини тарк этмоқчи бўлган фуқаролар рўйхати ва эвакуация режасини тайёрламоқда. Украина ҳаво майдонининг ёпилишини инобатга олган ҳолда учиб кетиш маршрути ва жойи кўриб чиқилмоқда”, - дейилмоқда элчихона хабарида.

Учинчи давлатларнинг манфаатдор хизматлари билан эвакуациянинг мақбул йўллари келишиб олингач, Ўзбекистон фуқаролари қўшимча равишда элчихонанинг www.uzbekistan.org.u сайти, каналлар ва ижтимоий тармоқлари орқали хабардор қилинади.

“Украинани тарк этмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқароларидан паспорт маълумотларини элчихонанинг embassy@uzbekistan.org.ua электрон почтасига юборишлари сўралади. Шунингдек, Украинада бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини осойишталикни сақлаш ва қўшимча саволлар юзага келган тақдирда элчихона билан алоқа сақлашга чақирамиз”, -дея таъкидламоқда элчихона.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...