Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкент Давлат иқтисодиёт университети ва Турку (Финляндия) амалий Фанлар университети бакалавриатнинг "Ахборот технологиялари ва тадбиркорлик" йўналиши бўйича қўшма дастурни йўлга қўйишган. Бу ҳақида “Дунё” ААга ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.
Лойиҳанинг ўзига хослиги шундаки, талабалар ушбу дастур доирасида 1+3 форматида таҳсил олишади. Яъни, дастлабки ўқув йили Ўзбекистонда, кейинги уч йил Финляндияда ўтади.
Бундан ташқари, битирувчилари Финляндия компанияларига ишга кириш имконига эга бўлади, амалиётлари эса Финляндиянинг йирик IT- компаниялари ва стартапларида ташкил қилинади.
Лойиҳа Европанинг йирик инновацион тадбиркори - Питер Вестербак кўмагида амалга оширилади.
Лойиҳа туфайли ўзбекистонлик талабалар кенг билим ва кўникмаларни қўлга киритиб, Финляндиянинг етакчи тажрибаси ва инновацияларидан фойдаланган ҳолда ўз мамлакати ривожига муносиб ҳисса қўша оладилар.
Изоҳлар мавжуд емас