Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон  ва Россия самолётсозлик соҳасидаги  қўшма  лойиҳаларни муҳокама қилишмоқда
Жамият

Ўзбекистон ва Россия самолётсозлик соҳасидаги қўшма лойиҳаларни муҳокама қилишмоқда

461
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар беришича,   Ўзбекистон ва Россия самолётсозлик соҳасидаги қўшма лойиҳаларни муҳокама қилишмоқда.

Бу ҳақда ўтган ҳафта Тошкентда ўтказилган "ИННОПРОМ" халқаро кўргазмаси натижаларига кўра маълум бўлган.

Аввало, гап Чкалов номидаги собиқ Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси ҳақида кетмоқда. Бу ерда Совет даврида Ил-76,   2012 йилгача эса Ил-114-100 самолётлари ишлаб чиқарилган

"Бугун бу завод [ТАПОиЧ заводи] ишламайди. Лекин, албатта, ҳамкорлик қилишнинг айрим соҳаларини топамиз, деб ўйлайман", - дейди "Ростех" Давлат корпорацияси Бош директори Сергей Чемезов.

Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуровнинг сўзларига кўра, айни пайтда ўзбекистонлик талабаларни Россия Федерациясида самолётсозлик йўналишида ўқитиш бўйича махсус дастур тайёрланмоқда.

"Бу ҳар йили 100га яқин бакалавриат талабасини ташкил қилади", - деди у "Россия 1" телеканалига берган интервьюсида.

Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси 1941 йилда Тошкентда иш бошлаган. 1932-йилда Москва яқинидаги Химки шаҳрида ташкил этилган завод уруш бошида Тошкентга кўчирилган. Бирлашмада сўнгги самолёт 2012 йилнинг ёзида чиқарилган. Мустақиллик даврида бу ерда жами 17та Ил 114-100 самолётлари тайёрланган.

Авиация корхонаси ёпилгач, ТАПОиЧнинг асосий ҳудудида Тошкент механика заводи фаолият кўрсатди. 2019 йилда унинг негизида Тошкент технопарки ташкил этилган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...