Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда 1.3  миллиард сўм  навбатдаги  баҳайбат байроқни  ўрнатишга  сарфланади.  Мамлакатдаги  бошқа  муаммолар  аллақачон  ҳал  бўлганга  ўхшайди
Жамият

Ўзбекистонда 1.3 миллиард сўм навбатдаги баҳайбат байроқни ўрнатишга сарфланади. Мамлакатдаги бошқа муаммолар аллақачон ҳал бўлганга ўхшайди

647
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда 1.3 миллиард сўм навбатдаги баҳайбат байроқни ўрнатишга сарфланади. Мамлакатдаги бошқа муаммолар аллақачон ҳал бўлганга ўхшайди. Бу ҳақда “Қашқадарё янгиликлари” газетасига ҳавола қилган ҳолда Batafsil.uz.  мухбири хабар бермоқда. 

Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида Қарши шаҳридаги Мустақиллик майдонида 62,5 метр баландликдаги давлат байроғини ўрнатилиши режалаштирилган.

Айни кунларда майдонда, унинг амфитеатрга олиб борувчи хиёбон билан уланиш жойида улкан флагшток ўрнатиладиган пойдевор қурилиши давом эттирилмоқда.

Пудратчи ташкилот вакилларининг сўзларига кўра, Қашқадарёдаги энг баланд байроқнинг флагшток диаметри 430 дан 1220 миллиметргача бўлган пўлат қувурлар минорасидан ташкил топади. Фарғона водийсида жойлашган ишлаб чиқариш корхоналаридан бирида байроқнинг ўзи 10х25 метр ўлчамда тикилган. Байроқ ва флагшток тез орада Қарши шаҳрига етказилади.

Лойиҳага кўра, байроқ ўрнатилгач, унга туташ 2 минг квадрат метр ер майдони ободонлаштирилади ва кўкаламзорлаштирилади. Бу ерда гулзор ва майсазорлар ташкил қилиш, манзарали дарахтлар экиш, янги йўлакчалар қўйиш, байроқ тавсифи ва унинг тарихи ҳақида маълумотлар берилган гранит стендлар ўрнатиш режалаштирилган.

Очиқ манбалардан олинган маълумотларга кўра, биргина Қарши шаҳридаги флагштокни қуриш ва ўрнатиш учун 1 миллиард 350 миллион сўм маблағ сарфланади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...