Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда 100 мингдан ортиқ ноқонуний “таксичи”лар  фаолият  юритмоқда. Ҳукумат  улар билан  курашмоқчи
Жамият

Ўзбекистонда 100 мингдан ортиқ ноқонуний “таксичи”лар фаолият юритмоқда. Ҳукумат улар билан курашмоқчи

2072
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Бугунги кунда Ўзбекистонда 100 мингдан ортиқ ноқонуний “таксичи”лар фаолият кўрсатмоқда. Вазиятни ўзгартириш учун ҳукумат уларнинг ишини қонунийлаштириш ва расмийлаштириш тартибини соддалаштириш бўйича бир қатор чора-тадбирларни қабул қилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси бошлиғи Анвар Жўраевга ҳавола қилган ҳолда Batafsil.uz. мухбири хабар бермоқда.

Ҳозирги кунда мамлакатда такси хизматини кўрсатувчи 4300 нафар расмий юридик шахс мавжуд. Уларнинг автопаркида 58 мингта автомобиль бор. Шу билан бирга, ушбу автомобилларнинг 30 мингтаси такси хизматлари билан ҳамкорлик қилувчи шахсларга тегишлидир.

Мамлакатда жами 1 та автомобилга 591 киши тўғри келади. Шуниси қизиқки, аҳолини такси билан таъминлашнинг энг яхши кўрсаткичлари Навоий вилояти қайд этилган бўлиб, 1 та автомобилга 142 кишини ташкил этади. Тошкентда бу кўрсаткич 1 та автомобилга 166 киши тўғри келади. Сирдарё вилоятида эса 1 та таксига 3 минг киши тўғри келмоқда.

Ўтган ҳафта жума куни Ўзбекистон президенти такси ҳайдовчилари-жисмоний шахслар фаолиятини жиддий соддалаштиришга қаратилган фармонга имзо чекди. Асосий ўзгаришларни бу ерда кўриш мумкин.

Рақамларни мисолларда келтирамиз. Энди қонуний таксичи бўлиш учун ноқонуний фаолият юритиб келган шахс тахминан 1,5 миллион сўм тўлаши керак бўлади, бу маблағнинг аксариятини эса бир марталик тўлов ташкил қилади.

Буларга қуйидагилар киради:

  • якка тартибдаги тадбиркорни рўйхатга олиш (245 минг сўм);

  • такси ҳайдовчисининг лицензия карточкаси учун давлат божи (245 минг сўм);

  • махсус ёриткич ва стикер учун (200 минг сўм);

  • ҳайдовчининг жавобгарлигини йиллик суғурталаш (йилига 360 минг сўм )

  • қатъий белгиланган ҳар ойлик солиқ (150 минг сўм)

  • ҳар ойлик ижтимоий солиқ (245 минг сўм).

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...