Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда 22 ноябрга қадар ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат 22 даражагача кўтарилади
Жамият

Ўзбекистонда 22 ноябрга қадар ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат 22 даражагача кўтарилади

36
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 15–22 ноябрь кунлари Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Энг илиқ об-ҳаво Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кузатилиб, кундузи ҳарорат 22 даражагача кўтарилади. 

"Ўзгидромет" маълумотларига кўра, Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида 15 ноябрь куни кечаси 0–5 даража, кундузил 10–15 даража илиқ бўлади. 16–22 ноябрь кунлари эса кечаси 5–10 даража, кундузи 15–20 даража илиқ ҳарорат кузатилади. 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 15 ноябрь куни кечаси 0–5 даража, кундузи 13–18 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. 16–22 ноябрь кунлари кечаси 5–10 даража, кундузи 17–22 даража илиқ бўлади. 

Бухоро ва Навоий вилоятларида кечаси ҳарорат 15–16 ноябрь кунлари 0–5 даража, 17–22 ноябрь кунлари эса 4–9 даража илиқ бўлади. Кундузи 14–19 ноябрь кунлари 13–18 даража, 20–22 ноябрь кунлари 15–20 даража илиқ ҳаво кузатилади. 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 17 ноябрь куни айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0–5 даража совуқдан 0–5 даража илиққача ўзгариб туради. Кундузи 15–16 ноябрь кунлари 10–15 даража, 17–22 ноябрь кунлари 7–12 даража илиқ бўлади. 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ҳарорат 15–16 ноябрь кунлари 0–5 даража, 17–22 ноябрь кунлари 2–7 даража илиқ бўлади. Кундузи эса дастлаб 8–13 даража, кейинги кунларда 10–15 даража илиқ ҳарорат кузатилади. 

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳам ёғингарчилик кутилмайди, айрим жойларга туман тушиши мумкин. Бу ерларда 15 ноябрь куни кечаси 0–5 даража совуқ, кундузи 3–8 даража илиқ бўлади. 16–22 ноябрь кунлари кечаси ҳарорат 0–5 даража илиққача, кундузи эса 10–15 даража илиққача кўтарилади. 

Барча ҳудудларда шамол асосан шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Фарғона водийсида эса шамол тезлиги 5–10 метр/сония бўлиши кутилмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...