Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Миллий статистика агентлиги маълумотларига кўра, ўтган йил давомида мамлакатда жами 879 599 нафар чақалоқ дунёга келган. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, туғилишларнинг асосий қисми 25-39 ёшдаги оналар ҳиссасига тўғри келмоқда.
Статистика қўмитаси 2025 йил давомида қайд этилган тирик туғилиш ҳолатларини оналарнинг ёши бўйича қуйидаги гуруҳларга ажратган:
- 25 ёшгача бўлган оналар: 355 111 нафар (умумий туғилишларнинг 40,4 фоизи);
- 25 ёшдан 39 ёшгача бўлган оналар: 512 034 нафар (энг катта кўрсаткич — 58,2 фоиз);
- 40 ёш ва ундан катта оналар: 12 454 нафар (1,4 фоиз).
Рақамлар шуни тасдиқлайдики, Ўзбекистонда аёлларнинг аксарияти фарзанд кўриш учун 25 ёшдан кейинги даврни фаол танламоқда. Шу билан бирга, 40 ёшдан ошганда она бўлиш ҳолатлари умумий кўрсаткичнинг кичик қисмини ташкил этса-да, бу ёшдаги аёллар сони 12 мингдан ошгани диққатга сазовордир.
Олдинроқ Ўзбекистонда олтмишвойлар ва етмишвойлар қанча туғилганлиги маълум қилинганди.

Изоҳлар мавжуд емас