Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Республика махсус комиссияси қарорига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Ўзбекистонда 9 май куни барча оммавий тадбирларнинг ўтказилиши таъқиқланган.
“Ҳудудларда "яшил", "сариқ" ва "қизил" тоифаларга ажратган ҳолда табақалаштирилган карантин чекловларидан қатъий назар, 9 май — Хотира ва қадрлаш кунида оммавий тадбирларни ўтказиш ҳамда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ёши улуғ фахрийларнинг ҳолидан хабар олиш таъқиқланади ва ушбу байрамни фақат оила даврасида нишонлаш тавсия этилади”- дейилмоқда комиссия қарорида.
Эслатиб ўтамизки, кеча маълум бўлишича, Ўзбекистонда коронавирус тарқалиши хавфидан келиб чиққан ҳолда рангли таснифлаш барча шаҳар ва туманлар кесимида табақалаштирилади.
Изоҳлар мавжуд емас