Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда АЭС реакторлари хавфсиз ишлаши учун мунтазам синовдан ўтказилади
Жамият

Ўзбекистонда АЭС реакторлари хавфсиз ишлаши учун мунтазам синовдан ўтказилади

28
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Ўзбекистонда атом электр станцияларидаги реактор қурилмаларининг ядровий хавфсизлиги бўйича янги талаблар белгиланди. Қонун 2027 йил 7 февралдан кучга киради.

Қоидаларга кўра, реакторнинг хавфсиз ишлаши учун муҳим тизимлар мунтазам синовдан ўтказилиши, эҳтимолий аварияларнинг аҳоли ва атроф-муҳитга таъсири олдиндан баҳоланиши шарт.

Шунингдек, реактор қуввати босқичма-босқич оширилиши ва ҳар бир босқичда синовлар ўтказилиши белгиланган. Бу талаблар Ўзбекистонда биринчи интеграциялашган АЭС қурилиши давом этаётган бир пайтда қабул қилинган.

Станциянинг биринчи энергоблоки қурилиши 2026 йил июнь ойида Жиззах вилоятининг Фориш туманида бошланган. Янги қоидалар реакторларни лойиҳалаштириш, қуриш ва ишлатиш жараёнларида ядровий хавфсизликни таъминлашга қаратилган.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатдаги биринчи АЭС эса Россия томони иштирокида қурилиши режалаштирилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...