Ўзбекистонда алимент тўламайдиганларни жамоат ишларига юбориш ва уларга машинани  бошқаришни таъқиқлаш режалаштирилди
Жамият

Ўзбекистонда алимент тўламайдиганларни жамоат ишларига юбориш ва уларга машинани бошқаришни таъқиқлаш режалаштирилди

440

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz.  Ўзбекистонда алимент тўламаган шахсларни жамоат ишларига юбориш, шунингдек, уларни машинани бошқариш имкониятидан маҳрум этишга рухсат берувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат тайёрланади. Бу тўғрисида Адлия вазирлиги маълумотларига асосланиб, мухбиримиз хабар бермоқда.

Бу ҳақида Тошкентда депутатлар ва сенаторлар, шунингдек, давлат идоралари ва ННТ вакиллари иштирокида ўтказилган давра суҳбати якунлари бўйича маълум қилинган.

Учрашувда томонлар оилавий ҳаётга тайёрлаш учун мажбурий бепул курслар, бепуштлик бўйича бепул тиббий кўрикларни ташкил қилиш, имтиёзли тарзда истеъмол, ипотека ва автомобиль кредитларини ажратишга қаратилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқишга келишиб олганлар.

Бундан ташқари, ҳужжатда алимент тўлашдан бош тортган шахсларга нисбатан мажбурий жамоа ишлари кўринишидаги санкцияларни қўллаш ва транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидаги вақтинчалик чеклаш билан боғлиқ масалалар акс этади.

Тадбирда оилавий ажралишларнинг олдини олиш, фарзанд тарбиясида ота-оналарнинг масъулиятини ошириш, алимент тайинлаш ва тўлаш тизимини такомиллаштириш жиҳатлари ҳам таҳлил этилган.

"Хусусан, оилавий ажралишларнинг асосий сабаблари сифатида ёшларни оила қуришга тайёр эмаслиги, бепуштлик, ёшларнинг репродуктив саломатлиги билан боғлиқ муаммолар, эр-хотиннинг оилавий ҳуқуқларини тўсиқсиз амалга ошириш борасида турли шахслар томонидан чекловлар ўрнатилиши ва бошқалар кўрсатилди", - дея қайд этмоқда Адлия вазирлиги.

Шунингдек, иштирокчилар алимент тайинлаш ва тўлаш тизимини янада такомиллаштириш юзасидан фикр алмашганлар. Алиментнинг асосий мақсади - ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, ажралишнинг салбий оқибатларини юмшатишдан иборат эканлиги алоҳида таъкидланган.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...